“ZiyoNET” таъриф режаларининг афзалликлари ҳақида биласизми?

Маълумки, 2017 йилдан буён “Ўзбектелеком” Акциядорлик Компанияси томонидан имлга чанқоқ ўқувчи-ёшлар учун мўлжалланган махсус “ZiyoNET” таърифлари тақдим қилиб келинмоқда. Хўш, ушбу таърифнинг бошқа таърифлардан афзаллиги нимада? Буни биз ҳозирда кўриб чиқамиз.

Биринчидан, ушбу таъриф режалари Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 июлдаги 198-сонли қарори асосида ишлаб чиқилган. Яъни хавфсизлик даражаси  давлат томонидан доимий назоратга олинган.

 

Иккинчидан, мазкур тарифларни ишлаб чиқишда бир неча йиллардан буён таълим муассасалари, ахборот-кутубхона марказлари, илмий ва маданий-маърифий марказларни имтиёзли равишда уланиб келинган “ZiyoNET”  тариф режаси асос қилиб олинган.

Учинчидан, тариф режалари доирасида фойдаланувчилар “ZiyoNET”  тармоғининг “Ягона ахборот ресурслари рўйхати” (http://sites.ziyonet.uz/uzc)га киритилган 6 700 дан ортиқ сайтлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Мазкур рўйхатдан илмий-таълимий, маънавий-маърифий ва боланинг етук ва соғлом бўлиб вояга етишига хизмат қиладиган бошқа миллий ва халқаро интернет саҳифалари ўрин олган.

Тўртинчидан, ушбу таъриф режаларнинг ишлаб чиқилишида ҳамёнбоблигига ҳам алоҳида эътибор берилган. Яъни уланиш ва фойдаланиш учун анча қулай нархлар таклиф қилинган.

Энг асосийси “ZiyoNET” таърифлари YouTube.com видеоларидан, ижтимоий тармоқлардан ҳамда бошқа чалғитувчи тармоқлардан ҳоли бўлиб, ўқувчи-ёшларни бутунлай таълим билан қамраб олишини алоҳида таъкидлаш мумкин.

 

Manba

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan